Москва вилоятида СССРнинг машҳур собиқ зобити Станислав Петров 77 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Унинг ўлимини ўғли Дмитрий тасдиқлади.
Петров 1983 йил 26 сентябрида ядровий урушни бартараф қилгани билан машҳур. У совуқ урушнинг асосий қарҳамонларидан бири ҳисобланади.
1983 йил сентябрида у ракета ҳужумидан огоҳлантириш бўйича сунъий йўлдош тизими қўмондонлик пунктида турганида компьютер АҚШ ҳудудидан ракета учирилгани ҳақида ахборот берди. Зобит тизим нотўғри ишлаган деган хулосага келиб, ҳукумат станцияси бўйича компьютер ишдан чиққанини маълум қилди. Суриштирув давомида ускуналар булутлар қайтарган қуёш нурларини ракета деб ўйлагани аниқланди.
Агар зобит текширув ўтказиш ўрнига инструксия бўйича, жаҳонда ядровий уруш бошланиб кетиши мумкин.
Изоҳ (0)