Жанубий Африка Республикасида 6 май куни кўп қаватли бино қулаши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, ҳодиса Жанубий Африка Республикасининг Жорж шаҳрида юз берган. Ҳалокат оқибатида камида 48 киши вайроналар остида қолиб кетган.
Ҳудудда қутқарув миссиялари давом этаётгани хабар қилинган. Ҳалокат юз берган Ғарбий Кейп провинциясида 7 май куни соат 14:00 атрофида 26 киши вайроналар остидан олиб чиқилган.
“Қутқарув ходимларидан иборат уч гуруҳ ҳозирда бино қулаган ҳудудда иш олиб бормоқда”, — дейилган расмий хабарда.
Ғарбий Кейп провинцияси раҳбарияти маълум қилишича, қутқарув операцияси тўрт-беш кун давом этади. Воқеа жойига умумий 111 нафар фавқулодда хизмат ходимлари жалб қилинган.
Изоҳ (0)