АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон ўтган йилги сайловлар натижаларига эътироз билдириш эҳтимолини истисно этмайди. Бу ҳақда у 18 сентябрь, душанба куни АҚШ Миллий жамоатчилик радиоси эфирида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Билмадим, агар бундай йўл тутишнинг қонуний конституцион йўли бўлса», — деди демократ Клинтон тегишли саволга жавоб бера туриб. Бошловчи Терри Кросс Москванинг гўёки АҚШ сайловолди кампаниясига аралашуви янада чуқурроқ эканлиги аниқланиши билан боғлиқ тахминий вазият билан боғлаб қайта савол берди. «Истисно этмаган бўлардим (овоз бериш натижаларига қарши чиқиш эҳтимолини)», — деб жавоб берди Клинтон.
Кейинроқ у бундай вариантнинг эҳтимоли мавжуд деб ҳисоблаётган экспертлар ва олимлар фикрини далил сифатида келтирди. «Мен шунчаки бизда бундай механизм бор деб ҳисобламайман», — қўшимча қилди собиқ биринчи хоним.
Изоҳ (0)