• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Футболни қандай кўтарамиз? Хориждан мураббий, коррупцияга қарши кураш, шаффоф ташкилот ва электор чипталар

    ЎФФ янги раҳбарияти мамлакатда футболни тубдан ислоҳ қилишнинг янги режаларини ишлаб чиқмоқда. Федерация президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи 2018—2022 йилларга мўлжалланган ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш асносида футболни кўтариб турадиган тўртта асосий тамойилга эътиборни кучайтиради.

    Фото: ЎФФ

    Фото: ЎФФ
    Ишончингиз учун миннатдорчилик билдираман. Худо хоҳласа, кейинги халқаро мусобақаларда ва олимпия ўйинларида биргаликда, маслаҳатлашган ҳолда, ўзбек футболини кўтаришга ваъда бераман. Бундан буён муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ва халқимизни хурсанд қилиб, футболимизни биргаликда кўтарамиз деган умиддаман.Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти

    Фото: «Championat.asia»

    Фото: «Championat.asia»

    Аҳмаджоновнинг футболни кўтариш ҳақидаги нутқида футболни ривожлантиришнинг 4 та устунини кўриш мумкин.

    Биринчи устун бу мусобақалар бўлиб, ЎФФ байроғи остида ўтадиган мусобақалар савиясини ОФК стандартлари даражасига олиб келиш, терма жамоаларнинг халқаро мусобақалардаги иштирокини янги босқичга олиб чиқиш асосий вазифа ҳисобланади.

    Иккинчи устун эса техникавий ривожлантириш масалаларидир. Унга болалар ва ўсмирлар, оммавий футбол, аёллар футболи, футзал ва пляж футболини ривожлантириш, мураббийларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш каби вазифалар киради.

    Учинчи устун ПФЛ ва ҳудудий федерациялар фаолиятини кучайтириш. Унда асосий эътибор, футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги мусобақаларини ўтказиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ЎФФнинг аъзолари ҳисобланган 14 та ҳудудий федерациянинг мамлакат футболини ривожлантиришдаги роли ва даҳлдорлигини оширишга қаратилади.

    Тўртинчи устун эса халқаро муносабатлар. Бу жабҳада асосан ФИФА, ОФК, УЕФА ва бошқа конфедерациялар, ҳудудий федерациялар, миллий федерациялар билан ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларини кучайтириш, муваффақиятли синовдан ўтган халқаро тажрибаларни ўзлаштириш масалаларига эътибор қаратилади.

    Федерациянинг янги раҳбарияти ушбу 4 устунга элтадиган зинапоялардаги бошқа соҳаларни ҳам такомиллаштириш йўлидан боради. Бу ҳакамлар, жамоатчилик билан алоқалар, молия, юридик ва хизмат кўрсатиш масалалари каби узвий боғлиқ соҳалардир.

    Бугунги кундаги устувор масалалар

    Федерациянинг янги раҳбарияти олдида зудлик билан ҳал қилинадиган 5 та устувор масала бор.

    Биринчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийини тайинлашдир. Айни пайтда янги раҳбарият миллий терма жамоага бош мураббий тайинлашда фақат хорижлик мураббийлар номзодини кўриб чиқаётганлигини маълум қиламиз.

    Иккинчиси, келишилган ўйинларга қарши курашишни янги босқичга олиб чиқиш. ЎФФ структурасида футболдаги коррупциянинг олдини олиш учун маъсул бўлган махсус бўлинма, шунингдек, келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича бўлим ва янги қўмита иш бошлайди. Бу бўлинма ва қўмита фаолиятини ЎФФ Президенти шахсан назорат остига олади.

    Учинчиси, болалар ва ўсмирлар футболини қинғирликлардан тозалаш бўлиб, ёшларнинг футбол мактаблари ва клубларига жойлашишида, шунингдек, машғулотлар жараёнида маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчиликка йўл қўйилмаслиги ва спорт принципларининг бирламчи бўлишини таъминлашга қаратилади. Бундан ташқари, футболчиларнинг ёшларини сохталаштириш каби иллатга қарши курашиш бўйича ҳам янги чора-тадбирлар белгилаб олинади. Федерациянинг «Ҳар бир болага биттадан тўп» номли янги ривожлантириш дастури ишга туширилади.

    Тўртинчиси, федерация ишининг шаффофлигини таъминлаш ва шу орқали фуқароларнинг федерацияга ишончи ортишига эришишдир. Аксарият мурожаатларда федерация халқнинг маблағини суистеъмол қилганликда айбланади. Фуқароларда пайдо бўлган нотўғри тасаввурни йўқотиш учун федерацияни молиялаштиришга маблағни қаердан олиб, қаерга сарфлашини шаффофлаштиришни таъминлайди.

    Бешинчиси, терма жамоалар, чемпионат, кубок ва биринчилик ўйинларига электрон чипталар савдосини йўлга қўйиш орқали ишқибозлар чипталарни ўз нархида ва тенг тақсимлаш тизимини йўлга қўйишдир. Бу билан чипталар савдосига чайқовчиларнинг таъсирини камайтириш, ҳудудлардаги ишқибозларнинг ўз уйларидан туриб ўйинларга чипта сотиб олишини таъминлаш каби қулайликларни яратиш асосий мақсад қилиб олинган.

    ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов шу ҳафтада ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашади. Кейинги ҳафтада эса ЎФФда амалга оширилиши кутилаётган ислоҳотлар юзасидан футбол жамоатчилигига ахборот берилади.

    ЎФФ матбуот хизмати

    19.09.2017, 14:47   Изоҳ (0)   18965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «ОФК бошлаган текширув Эрон — Сурия ўйинига тааллуқли эмас». Муаммо — Қатар билан келиша олмай қолган араб давлатларида

    07.09.2017, 11:18

    Ҳайитдан кейинги хина: Бабаян истеъфога чиқарилди

    07.09.2017, 10:52

    ОФК текширув бошлади. Ўзбекистон ЖЧ—2018 йўлланмаси учун курашга қайтадими?

    06.09.2017, 21:58

    «Позор! Позор!». Бабаяннинг матбуот анжуманидан қочиши (видео)

    06.09.2017, 20:36

    Ван Дамм ва Емельяненко Тошкентга келмайди. Уларнинг ўрнига Стивен Сигал ташрифи кутилмоқда

    06.09.2017, 18:11

    «Бабаян — ***, Бабаян — ***». Мухлислар Ўзбекистон миллий термаси бош мураббийидан норози

    06.09.2017, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эронда аёл 11 нафар эрини ўлдирганликда айбланди

    Дунё | 12 август, 13:19

    Зеленский Россия армияси назоратидаги ҳудудлардан воз кечишга тайёр — The Telegraph

    Дунё | 12 август, 12:59

    Ҳимолай тоғларининг 97 та чўққисига чиқиш бепул бўлади

    Дунё | 12 август, 12:45

    “Барселона” президенти 2025 йилги “Олтин тўп” ғолиби ким бўлиши кераклигини айтди

    Спорт | 12 август, 12:40

    Ўзбекистондаги иккита дор йўли фаолиятига қатъий тақиқ қўйилди

    Ўзбекистон | 12 август, 12:23

    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади

    Реклама | 12 август, 10:30

    “Барби” режиссёри “Нарния йилномалари”нинг янги қисмини суратга олади

    Кино | 12 август, 12:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.