Мамлакатнинг биринчи рақамли шахсларини ҳимоялаш билан шуғулланадиган АҚШ махфий хизмати президент Дональд Трампнинг ёрдамчиси Келлиэнн Конуэйни, шунингдек, президентнинг ўғли — Кичик Дональд Трампни ҳамда унинг рафиқаси Ванессани қўриқлашни тўхтатди. Бу ҳақда, Fox News телеканалига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
The New York Times газетасига кўра, аёл иш бошлаган биринчи кунларда унга қўриқчилар бириктирилган эди, аммо ўша пайтдан бери таҳдид даражаси ўзгарди.
Илгарироқ Кичик Дональд Трамп махфий хизмат ҳимоясидан воз кечишга қарор қилгани билдирилган эди. Айтилишича, у кўпроқ шахсий муҳитга эга бўлиш учун шундай қарорга келган.
Изоҳ (0)