Исроилнинг Meteor Aerospace компанияси Тель-Авив яқинидаги Ришон ле-Цион шаҳарчасида ўтаётган дронлар авиашоусида янги RAMBOW роботлаштирилган комплекси тақдимотини ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Аппарат кенг миқёсдаги операцияларни бажара олади. Жумладан, у ер усти ҳарбий операцияларда иштирок этиши, ўт очиш билан қўллаб-қувватлаши, шунингдек, чегараларни ҳимоя қилиш чоғида тирик жонга таҳдид солмаган ҳолда разведка маълумотларини тўплаши мумкин.
RAMBOW инновацион энергия тежаш тизими ҳамда ҳайдовчисиз бошқарув технологияларини ўзида бирлаштиради.
RAMBOW ва унга ўрнатилган тизимлар масофадан туриб, станциядан бошқарилади.
Роботлаштирилган комплексга оғир пулемёт ёки бошқа тизимларни жойлаштириш мумкин. Унинг вазни тўрт тонна бўлиб, бу билан бортга яна бир тонна фойдали юк олиш имконияти яратилади.
Машина операторга атрофдан олинган видеони реал вақт режимида узатиб туради. Видеоматериални у борт камералар ва узоқ маосфали оптик қурилмадан олади.
Изоҳ (0)