Яманнинг Тоиз вилоятида 15 сентябрь куни аҳоли яшайдиган туманлар ўққа тутилиши оқибатида уч бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Халқаро қизил хоч қўмитаси бу воқеага изоҳ бераркан, ихтилоф томонларини тинч фуқароларни ҳамда фуқаролик объектларини ҳимоя қилиш учун барча чораларни кўришга чақирди.
Гуманитар ташкилот хабарида айтилишича, ҳужум чоғида уч бола ҳалок бўлган, ўн киши жиддий яраланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Шаб ал-Дубба ва Сук ас-Самил туманлари артиллериядан ўққа тутилган. Икки бола футбол ўйнаётганида ўлдирилган.
Изоҳ (0)