Бельгия террорга қарши курашнинг заиф ҳалқаси ҳисобланади. Бу ҳақда Туркия ТИВнинг баёнотида айтилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Муқаддам Бельгия суди Курдистон ишчи партияси билан боғлиқ 36 жисмоний ва юридик шахснинг фаолиятини террорчилик деб баҳолашдан бош тортган эди. Баёнот шу муносабат билан қабул қилинди.
«Бу қарор Туркия хавфсизлигига путур етказувчи ва унинг манфаатларига зид фаолият юритувчи террорчилик ташкилотларининг қўллаб-қувватланишига навбатдаги мисол бўлади. Бельгия Европада ва жаҳонда террорга қарши курашнинг заиф ҳалқаси эканлигини яна бир бор кўрсатди», — дейилади баёнотда.
Бельгия суди тилга олинган юридик ва жисмоний шахсларни ўтган йил ноябрида оқлаган эди. Жиноий иш суриштируви ва эшитувлари 2010 йили бошланган эди.
Мазкур масалада киритилган апелляция шикояти суд томонидан рад этилди. Суд ҳукмида айтилишича, «Курдистон ишчи партияси фаолияти қуролли ихтилоф характерига эга» ва шу боис террорчилик сифатида баҳоланиши мумкин эмас.
Изоҳ (0)