Буюк Британияда Натмег лақабли дунёдаги энг кекса мушук 32 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Нафас йўллари яллиғланишини бошдан кечираётган мушук юрак етишмовчилигидан кучли азият чекди ва унинг эгалари Лиз ва Ян уй ҳайвони ҳаётига якун ясашга қарор қилди.
Лиз ва Ян мушукни 1990 йилда ўзларининг боғида учратган эди. Ўшанда ветеринария клиникаси у беш ёшда эканлигини аниқлаган эди. Шундан буён эр-хотин узоқ йиллар давомида ундан ажралмади.
«У қаерда яхши яшашини биларди ва рафиқамни бошқача яхши кўрар эди. У бизнинг мушугимиз эмас, биз унинг одамлари эдик. Буни унутиб қўйишимизга ҳеч қачон йўл қўймасди. Унинг узоқ яшаши сири шунда деб ўйлайман», — дейди Ян.
Изоҳ (0)