Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япония ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Жанубий Корея билан биргаликда КХДР раҳбариятига «мисли кўрилмаган даражада» босим ўтказишни режалаштираётгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда

Фото: NHK

Фото: NHK

«Томонлар КХДР томонидан давом эттирилаётган фитналарга йўл қўйиб бўлмаслиги ва охирги ракета учирилиши муносабати билан кескин чоралар кўрилиши зарурлиги тўғрисида бир тўхтамга келди. Шунингдек, томонлар ‘Япония—АҚШ’, ‘Япония—Жанубий Корея’ ва ‘Япония—АҚШ—Жанубий Корея’ форматларида шу пайтгача мисли кўрилмаган даражада босим ўтказиш ва КХДРни сиёсатини ўзгартиришга мажбурлаш тўғрисида келишиб олди», — маълум қилди Япония ТИВ. 

Вазирлик Япония ТИВ Осиё ва Океания департаменти бошлиғи Кендзи Канасугининг АҚШ Давлат департаменти махсус вакили Жозеф Юн ва Жанубий Корея ТИВ махсус вакили Ким Хон Гюн билан музокараларидан сўнг шундай баёнот берди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?