Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда МДҲ давлатлари божхона маъмуриятлари кинология хизматларининг кўпкураш бўйича VII мусобақаси тантанали ёпилиши ва ғолибларни тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди. 

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Миллий кинология маркази ва Олий ҳарбий божхона институтининг амалий машғулотлар майдонида 3 кун давомида бўлиб ўтган мазкур мусобақада 13 нафар кинолог ўз хизмат итлари билан багаж ва қўл юкида, енгил ва юк автотранспорт воситаларида, хоналарда гиёҳванд воситаларни қидириш, буйруқларга бўйсуниш каби бир нечта йўналишларда ўз маҳоратларини синовдан ўтказди.

Наркотик воситаларни багажларда излаб топишда Қирғизистон, енгил автомашиналардан излаб топишда Ўзбекистон, юк авттомашиналари, бино ва иншоотларда излаб топишда эса Россия кинологлари тенгсиз эканлиги исботлади. 

Якуний натижаларга кўра, «Қора», «Майкл» ва «Квикс» лақабли хизмат итлари билан мусобақада иштирок этган 3 нафар кинологдан иборат Ўзбекистон жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. 

Мусобақа жадвалининг кейинги ўринларини эса Россия ва Беларусдан келган кинологлар эгаллади. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди