Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатда янги терактлар уюштирилиши эҳтимоли юқорилигини билдирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Таҳдид даражаси жиддийлигича қолмоқда, бу дегани, янги террорчилик ҳужумлари эҳтимоли юқори», — деди у Sky News телеканали эфирида.
У мамлакат аҳолисини ҳушёрликка чақирди. Мэй хонимнинг сўзларига қараганда, Лондонда ҳуқуқ-тартибот ходимлари сони кўпайтирилади, транспорт объектларида ҳам улар ишлай бошлайди.
Британия бош вазири содир этилган терактларни «номардларча ҳужум» деб атади.
«Портловчи ускуна жиддий зарар келтиришга мўлжалланган эди», — қўшимча қилди Мэй хоним.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон метросида портлаш юз бергани ҳақида хабар берилган эди. Унда 20 киши жабрланди. Ҳалок бўлганлар йўқ.
Полиция воқеани теракт сифатида баҳоламоқда.
Илгарироқ иккинчи бекатдан иккинчи бомба топилгани маълум қилинди.
Бундан ташқари, Британия хавфсизлик хизмати Лондон метрополитенида амалга оширилган портлашга алоқадор кишининг шахсини аниқлади.
Изоҳ (0)