КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг столи устида Google Earth сервисидаги олти йил олдинги вақтга оид хариталар тургани аниқланди. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Суратда Ким Чен Ин бу хариталарда гўёки ядровий зарбалар нуқталарини белгилаб бериши тасвирланган.
Нашрда таъкидланишича, Кимнинг водород бомбаси ишланмаларини иштирок этган олимларнинг тантанали қабул қилиш маросимида қилган чиқиши суратларида Андерсен авиабазаси (Гуам ороли, АҚШ) харитасини кўриш мумкин. Бу фотосуратлар олти йил муқаддам ва ҳатто ундан олдинроқ олинган.
Стэнфорд университети халқаро хавфсизлик ва ҳамкорлик маркази ходими Ник Хенсон Шимолий Корея ўз сунъий йўлдошларига эга бўлмагани боис асосан очиқ манбаларда турган хариталардан фойдаланишини билдириб ўтди.
Изоҳ (0)