Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз мамлакати ички сиёсатидаги муаммолардан чалғитиш учун Германия билан муносабатларини кескинлаштирмоқда. Бу фикрни Nordwest Zeitung газетасига берган интервьюсида ГФР ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: «НТВ»

Фото: «НТВ»

«Эрдўғон ички ихтилофлардан чалғитиш учун Германиядан ташқи душман сифатида фойдаланади. Биз унга бу ўйинда ёрдам бермаслигимиз керак», — дейди у.

Унинг сўзларига қараганда, ГФР ҳукумати узоқ вақт давомида Анқара томонидан хуружларга «юмшоқ жавоб қайтарган». «Бироқ Туркияда немислар қамоқда эканлиги ва турк ҳукумати 680 та фирмани террорчиларга шерикликда айблаганлигини ҳисобга олиб, биз жавоб қайтаришимиз керак эди», — деб таъкидлайди вазир. Габриэль, шунингдек, «Анқарага иқтисодий босим амалий натижа берганлиги»ни қўшимча қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Грета Тунберг тўртинчи бор тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод бўлди
Маҳаллий
Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Дунё
Совуқ урушни расман якунлаган Буш ва Ельцин, Францияга қочиб кетган машҳур режиссёр — Роман Полански ва “Буюк голланд тошқини”. Кун хронологиясида 1 февраль