2017 йилнинг 11 сентябрь куни соат 17:42 да Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги ёнғин хавфсизлиги қисмига «Анҳор» маҳалла фуқаролар йиғинининг Дўстлик кўчасида автомашина ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Ёнғин ўчириш бўлинмаси соат 17:44 да воқеа жойига етиб келди ва 17:50 да ёнғин ўчирилди. Ёнғин оқибатида, 1984 йилда ишлаб чиқарилган «Москвич-2140» русумли автомашинанинг мотор ва салон қисми зарарланган.
Ёнғин автомашинанинг мотор қисмидаги электр симларининг қисқа туташуви оқибатида келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.«Бундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида, ҳайдовчиларга автотранспорт воситаларини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиб туришларини тавсия қиламиз» — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)