АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияси ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Суриянинг Ракка ва Дайр аз-Заврда амалга оширилган зарба оқибатида 22 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Иккинчи зарба Дайр аз-Завр вилояти шимолидаги аҳоли яшаш пунктларидан бирига берилди. Бу икки зарба қурбонлари сони 20 нафардан ортиб кетди.
Жумладан, ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотига қараганда, Раккада 11, Дайр аз-Заврнинг аш-Шаҳабат шаҳрида 11 киши ҳалок бўлди. Аш-Шаҳабатда ҳалок бўлганларнинг бари бир оила вакиллари эди.
Изоҳ (0)