АҚШлик Жессика Аррендейл ўз ўлимидан бир неча сониялар аввал олти ойлик фарзандининг ҳаётини сақлаб қолишга улгурди, деб ёзади «Фотошедевр».
АҚШнинг Жоржия штати Смирна шаҳрида 33 ёшли Жессикага уйда маст эри бейсбол битаси билан ташланиб қолди. Бу пайтда онанинг қўлида 6 ойлик қизчаси ҳам бор эди. Эркак берган зарбаларнинг бири чақалоққа ҳам тегди ва у бош суягидан жароҳат олди (айни пайтда қизча касалхонада даволанмоқда).
Жессика боласи билан ваннахонага кириб, эшикни ёпиб олди, аммо эри Дэвис эшикни бузиб кириб, аёлнинг бошига милтиқдан ўқ узди. Ерга йиқилаётган пайтда она ҳамон қўлида фарзандини кўтариб турарди, аммо у қулашидан олдин қизчани унитазга тушириб, уни ўз танаси билан тўсиб қолишга улгурди.
Даҳшатли жиноятдан сўнг Дэвис ваннахонадан чиқиб, ўз жонига қасд қилди. Қизча эса ҳодисадан 13 соат ўтиб, полициячилар томонидан топилди. Айни пайтда чақалоқ ўзини анча яхши ҳис қилмоқда, уни бувиси тез орада касалхонадан олиб кетмоқчи.
Изоҳ (0)