Қозоғистонга Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон расмий ташриф билан келди, унинг рафиқаси эса Остонага олдинроқ етиб келган эди, деб ёзади «Tobolinfo.kz».
Эмине Эрдўғон ўғли Нажмиддин Билол билан бирга шаҳардаги тарихий ёдгорликларни бориб кўрди, шаҳарликлар билан учрашиб, ўзининг оддийлиги ва хушмуомалалиги билан уларнинг қалбини забт этди.
Ташриф чоғида олинган суратлар Эминенинг Instagram’даги саҳифасига жойланди. Туркия биринчи хоними оддий қозоқ кампирнинг қўлини ўпаётгани акс этган сурат айниқса оммалашиб кетди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унда катталарга ҳурмат ва эҳтиром, шунингдек, анъана ва одатларга риоя қилиш белгиларини кўрди.
Изоҳ (0)