Италиялик жарроҳ Вер Жаржо Жазине Ногиронлар реабилитация ва протезлаш миллий марказида ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда жарроҳлик амалиёти ўтказди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» хабар бермоқда.
Ўзбекистонда бундай операция билан беморларни даволаш 10 йил олдин йўлга қўйилган. Бироқ Италиядан келтирилган сунъий эндиплатант олдингиларидан сифати, нархи арзонлиги ва бемор танасига тез мослашиши билан фарқланади.
1 соат давом этган операция муваффақиятли якунланди.
Қайд этиш жоизки, Вер Жаржо Жазине шу кунга қадар Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази ва Тошкент тиббиёт академиясининг иккинчи клиникасида ҳам мураккаб жарроҳлик амалиётларини ҳамкорликда муваффақиятли ўтказганди.
Изоҳ (0)