АҚШ давлат қарзи 8 сентябрь якунига кўра 20 триллион долларлик тарихий кўрсаткичдан ошди. Давлат қарзи ҳолати ҳақидаги ҳар кунлик ҳисоботлар АҚШ Молия вазирлиги сайтида чоп этилади, деб ёзади Meduza.
Унинг 318 миллиард долларга ошишига 8 сентябрь куни имзоланган қонун сабаб бўлди. Қонун уч ой давомида АҚШ ҳукуматига янги ўзлаштирма маблағларни жалб қилиш имконини беради. Жумладан, 15 миллиард доллар «Харви» довулидан жабрланганларга йўналтирилади.
Давлат қарзлари чегарасини ошириш ҳақидаги қонун қабул қилиниши учун АҚШ президенти Дональд Трамп Конгрессда демократлар билан келишув имзолади. Трамп инаугурацияси пайтида қарз 19,9 триллион долларни ташкил этган эди.
2016 йил якунига кўра, АҚШ давлат қарзи мамлакат ЯИМнинг 106 фоизини ташкил этар эди. Бу «Катта йигирматалик» мамлакатлари орасида учинчи кўрсаткичдир.
Изоҳ (0)