• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитидаги нутқи

    ЎзА Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитидаги нутқи матнини келтириб ўтди.

    Фото: «Ўзбекистон 24»

    Фото: «Ўзбекистон 24»

    Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

    Қозоғистон Республикаси Президенти муҳтарам Нурсултон Назарбоев Жаноби Олийлари!

    Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби, муҳтарам доктор Аҳмад ал-Усаймин Жаноби Олийлари!

    Ҳурматли давлат ва ҳукумат раҳбарлари!

    Хонимлар ва жаноблар!

    Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ушбу нуфузли саммитининг мавзуси, яъни «Фан, технологиялар, инновациялар ва ислом оламини модернизация қилиш» деган ғоя бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир.

    Таъкидлаш керакки, Ислом олами жаҳон фани ва цивилизациясига қўшган беқиёс ҳиссаси билан фахрланишга тўла ҳақлидир.

    Хусусан, Марказий Осиё ҳудуди Шарқ Ренессансининг йирик марказларидан бири сифатида бутун дунёда маълум ва машҳур бўлган.

    Бу ҳақда гапирганда, аввало, улуғ ватандошларимиз – алгоритм асосчиси Ал-Хоразмий, қомусий олим Ал-Фарғоний, геодезия ва минералогия фанлари ривожига улкан ҳисса қўшган Абу Райҳон Беруний, Ғарбда Авиценна номи билан танилган Ибн Сино, давлат арбоби ва буюк астроном Мирзо Улуғбек сингари мутафаккир зотларнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз.

    Бугунги нотинч ва таҳликали замонда тараққиёт ва ижтимоий барқарорликни таъминлашда буюк аждодларимиз қолдирган, бутун инсониятнинг маънавий бойлиги бўлган бебаҳо мероснинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

    Ана шундай эзгу мақсад билан ўтган йили Тошкентда ўтказилган ташкилотимизнинг Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Самарқандда Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот марказиниташкил этиш ғоясини илгари сурган эдик ва ҳозирда бу борада мамлакатимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

    Фурсатдан фойдаланиб, ташкилотимизга аъзо давлатлар раҳбарларига, хусусан, Ислом тараққиёт банкининг президенти Бандар Ҳажар Жаноби Олийларига ташаббусимизни қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдираман.

    Бугунги кунда Ўзбекистон китоб фондларида 100 мингдан зиёд қўлёзмалар сақланмоқда, уларнинг асосий қисми ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган.

    Айни вақтда биз Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш ишларини бошладик. Ва Ташкилотга аъзо мамлакатларни фаол ҳамкорликка чақирамиз.

    Бу марказни «Жаҳолатга қарши – маърифат» шиори остида барпо этишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

    Ҳурматли саммит иштирокчилари!

    Ўзбекистон Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашига раислиги даврида «Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл» ғоясини илгари сургани албатта бежиз эмас.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда 300 дан ортиқ илмий-тадқиқот муассасаси, илмий-ишлаб чиқариш корхоналари ва инновация марказлари фаолият олиб бормоқда.

    Кейинги пайтда мамлакатимизда янги илмий-инновацион тузилмалар – Геномика ва биоинформатика маркази, Халқаро қуёш энергияси институти, Юқори технологиялар маркази, Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази ташкил этилди.

    Биз Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик бўйича Доимий қўмитаси фаолиятини юксак баҳолаймиз ва унинг ишида янада фаол иштирок этишни режалаштирганмиз.

    Ташкилотимизнинг мазкур йўналишда 2005-2015 йилларга мўлжалланган Ўн йиллик ҳаракатлар дастури натижалари белгиланган мақсадларга эришилганидан далолат беради.

    Айни вақтда кўплаб мусулмон мамлакатлари илм-фан ва технологиялар соҳасида ривожланган давлатлардан сезиларли даражада орқада қолаётганини тан олиш лозим.

    Масалан, аъзо давлатларнинг фақатгина 11 та олий таълим муассасаси жаҳоннинг 500 та энг яхши университети рейтингидан ўрин олган, холос.

    Ёки 2015 йилда дунё бўйича патент олиш борасидаги мурожаатларда бу мамлакатларнинг ҳиссаси атиги биру ўндан тўққиз фоизни ташкил этган. Ташкилотга аъзо давлатларда 2016 йилда эълон қилинган илмий мақолаларнинг қарийб 80 фоизи 7 та давлат ҳиссасига тўғри келган.

    Аксарият мусулмон мамлакатлари бой табиий захираларга, катта молиявий салоҳиятга эга бўлса-да, иқтисодиётга инновацион ғоя ва технологияларни жорий этишда фаоллик кўрсата олмаётганини афсус билан қайд этиш лозим.

    Ўйлайманки, фундаментал фан соҳаларини ривожлантириш, даврнинг долзарб муаммоларига илмий ечимлар топишга қаратилган ҳамкорликни йўлга қўйиш ислом оламининг илмий-технологик салоҳиятини ошириш учун мустаҳкам замин яратади.

    Мирзо Улуғбекнинг астрономия фани ривожидаги бебаҳо ҳиссасини эътиборга олиб, Самарқанд шаҳрида замонавий телескоп ўрнатиш тўғрисидаги таклифни биз миннатдорлик билан қабул қиламиз.

    Биз Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 2016-2025 йилларга мўлжалланган Ўн йиллик ҳаракатлар дастури ва унинг устувор йўналишларини тўла қўллаб-қувватлаймиз ҳамда қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратиш керак, деб ҳисоблаймиз.

    Биринчидан, глобал иқлим ўзгаришлари муаммоси. Аксарият минтақаларда тупроқ емирилиб, унумдор ерлар қисқариб бормоқда, чўлланиш, сув тақчиллиги, қурғоқчилик, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш жиддий муаммога айланмоқда.

    Оролбўйидаги экологик фалокат туфайли бу таҳдидлар бизнинг минтақамиз учун янада катта хавф туғдирмоқда. Биз «персоналлаштирилган қишлоқ хўжалиги» концепциясини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишни таклиф этамиз.

    Бу концепция қишлоқ хўжалиги экинларининг муайян муҳит, тупроқ, ўғит, сув ва биостимуляторларга нисбатан реакциясини инобатга олиб, уларнинг аниқ генотипларига эътибор қаратишни назарда тутади.

    Иккинчидан, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграциялашган ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур, деб ҳисоблаймиз.

    Шу муносабат билан Қозоғистон Президенти муҳтарам Нурсултон Абишевич Назарбоевнинг барқарор ва инклюзив иқтисодий тараққиётга эришиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган мусулмон давлатлари ўртасида инфратузилмалар бўйича интеграцияни ташкил этиш ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз.

    Учинчидан, юқорида зикр этилган Доимий қўмитанинг аъзо давлатлар ҳудудида олтита Юқори самарали компутер марказини ташкил этиш тўғрисидаги тавсиясига мувофиқ, шундай марказлардан бирини Ўзбекистонда жойлаштиришга тайёр эканимизни билдирамиз.

    Биз ёш олимларга билим ва тажриба алмашиш, биргаликда тадқиқотлар ўтказиш имконини берадиган Мусулмон олами ёш олимлари халқаро марказини тузишни этишни таклиф этамиз.

    Тўртинчидан, Доимий қўмита ҳомийлигида Ўзбекистонда Ал-Хоразмий хотирасига бағишлаб, ёш математиклар ўртасида Халқаро олимпиадани ташкил этишни таклиф қиламиз.

    Бешинчидан, мусулмон дунёсида эришилаётган илм-фан ютуқларини муносиб тақдирлаш ҳамда уларни халқаро миқёсда оммалаштириш учун Ислом ҳамкорлик ташкилотининг махсус мукофотини таъсис этиш мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз.

    Олтинчидан, муқобил энергия манбаларини кенг миқёсда ўзлаштириш барчамиз учун ғоят долзарб аҳамиятга эга. Шу боисдан бу йўналишдаги илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба-инновацион лойиҳаларни биргаликда, хусусан, инвестициялар киритиш ҳисобидан амалга оширишга тайёр эканимизни билдирамиз.

    Еттинчидан, аъзо давлатларнинг барқарор иқтисодий ривожланиши, аҳолининг муносиб ҳаёт даражасини таъминлаш мақсадида Фан ва технологиялар бўйича саммитни ҳар уч йилда бир марта ўтказишни ва ушбу таклиф қўллаб-қувватланган тақдирда, кейинги саммитни 2020 йилда Ўзбекистонда ўтказишга тайёр эканимизни билдирмоқчиман.Муҳтарам анжуман иштирокчилари!

    Бугунги саммит мусулмон умматининг бирдамлигини мустаҳкамлаш, халқларимизнинг равнақи ва фаровонлиги йўлидаги тарихий қадам, десак, айни ҳақиқат бўлади.

    Ишончим комил, ушбу анжуман буюк аллома Мирзо Улуғбек Бухоро шаҳрида бунёд этган мадраса пештоқига битилган «Илм эгаллаш ҳар бир муслим ва муслима учун фарздир», деган ҳадиси шарифни ҳаётимиз қоидасига айлантиришга хизмат қилади.

    Фурсатдан фойдаланиб, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби, доктор Юсуф бин Аҳмад ал-Усаймин Жаноби Олийларига, Ташкилотимизнинг Фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик бўйича Доимий қўмитаси раиси, Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн Жаноби Олийларига мусулмон оламидаги илмий ҳамкорликни кучайтириш борасидаги амалий саъй-ҳаракатлари учун ташаккур билдираман.

    Қозоғистон Республикаси Президенти муҳтарам Нурсултон Абишевич Назарбоевни гўзал Остона шаҳрида «ЭКСПО – 2017» халқаро кўргазмасининг муваффақиятли ўтгани билан самимий табриклайман ҳамда бугунги саммит юксак савияда ташкил этилгани учун чуқур миннатдорчилик изҳор этаман.Эътиборингиз учун ташаккур.

    11.09.2017, 09:12   Изоҳ (0)   13352
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Остонада Озарбайжон президенти билан учрашди

    11.09.2017, 08:56

    Хоразмда 8 ёшли бола нутқидаги камчиликлар Президент ажратган маблағ ҳисобидан бартараф этилади

    10.09.2017, 20:35

    Қибрайдаги ИИВ 2-сонли Тошкент академик лицейи танлов эълон қилди

    10.09.2017, 19:07

    Ҳиндистоннинг Apollo клиникаси шифокорлари Наманганда беморларни қабул қилди

    10.09.2017, 17:51

    Сирдарёда 200 ўринли янги болалар оромгоҳи учун ер ажратилди

    10.09.2017, 15:21

    Париждаги халқаро сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти тақдим этилди

    10.09.2017, 12:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Нижний Новгородда ҳарбий ҳолат эълон қилинмаган” Тошкентдаги университет талабаларининг видеочиқишига муносабат билдирилди

    Ўзбекистон | 12 август, 15:32

    Мадонна Рим папасига Ғазога боришни даъват қилди

    Дунё | 12 август, 15:20

    Telegram товламачилик билан шуғулланувчи каналларни блоклайди

    Дунё | 12 август, 15:10

    Россияда мигрант болалар учун мактаб таълими пуллик бўлиши мумкин

    Дунё | 12 август, 14:55

    Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт Ўрта Чирчиқ туманида қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 август, 14:42

    Криштиану Роналду фарзандларининг онаси Жоржина Родригесга турмуш қуриш таклифини берди (фото)

    Спорт | 12 август, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.