Қуёш учқунланиши инсон организмига таъсир кўрсатиши мумкин, бу ҳар бир кишининг индивидуал реакциясига боғлиқ. Бу ҳақда Ломonosов номидаги Москва давлат университети Д.В. Скобельцин номидаги ядровий физика илмий-тадқиқот институти раҳбари Михаил Панасюк журналистлар билан суҳбат чоғида маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Бу ўзгаришлар қандайдир эффектларга олиб келади, аммо ҳамма нарса конкрет одамнинг танасига боғлиқ. Кимдир бош оғриғини ҳис этади, кимгадир бу таъсир қилмайди», — деди Панасюк RT мультимедиа марказида берган матбуот анжуманида.
Унинг тушунтиришича, «инсон танаси сувдан иборат, сув эса ўтказувчандир, ва агар электромагнит майдонида ўзгаришлар бўлса, одам ичида ҳам нимадир бўлиши керак».
Охирги кунларда кузатилган Қуёш учқунланиши 12 йил ичида кузатилган бу турдаги энг йирик табиий ҳодиса бўлди.
Изоҳ (0)