Куба ҳукумати мамлакат ҳудудида ўн киши «Ирма» тўфони қурбони бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Тўфон Гавана яқинидан ўтмоқда. Шамол тезлиги соатига 121 километрни ташкил этди. Тўлқин баландлиги 6–9 метрга етмоқда.
Айни пайтда «Ирма» эпицентри Тампа бўғозидан 80 километр ғарброқда. Тўфон кучи сусаймоқда, аммо у яна бир неча кун давомида минтақага хавф солади.
Изоҳ (0)