Россиядаги Эльбрус тоғи ёнбағридан 1 сентябрь кунги селдан сўнг бедарак йўқолган учинчи одамнинг танаси топилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Баксан дарёси яқинида, Верхний Баксан қишлоғи ва Тирниауз шаҳри орасида қутқарувчилар тана топди. У, тахминан, 1 сентябрь кунидаги селда бедарак йўқолган учинчи шахс», — маълум қилди маҳаллий қутқарув-қидирув отряди раҳбари ўринбосари Альберт Хажиев.
Дастлабки маълумотларга қараганда, марҳум Эльбрус қишлоғи раиси Мусса Жаплуевдир.
Муқаддам сел оқибатида уч киши бедарак кетгани маълум қилинган эди. Қидирув операцияси бир ҳафтадан кўпроқ давом этди.
Изоҳ (0)