Украина пойтахтида автомобиль портлатилиши оқибатида Грузия фуқароси Тимур Махаури ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Машинада Махаурининг турмуш ўртоғи ва фарзанди ҳам бўлган. Аёл оғир жароҳатланди, бола жабрланмади.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Махаури Донбассда Украина ҳукумат кучлари томонида, шайх Мансур номли (бошқа манбаларда Жохар Дудаев номли) чечен кўнгилли батальони таркибида жанг қилган.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Тимур Махаурини «шахсий душмани» сифатида кўргани, Туркия прокуратураси эса Шомил Басаев ўлдирилиши иштирокчиларидан бири деб атагани маълум қилинмоқда.