«Сурия демократик кучлари» (СДК) Раққадаги (Дамашқдан 520 километр нарида) террорчиларнинг мудофаа постларига ҳужум уюштиришни давом эттирмоқда ва 8 сентябрь, жума куни шаҳар университети биноси ҳамда талабалар кампусини қўлга киритди, деб хабар берди «ТАСС».
Firat агентлигининг хабар беришича, жангарилар Фиротдаги таълим ва тадқиқот марказини мустаҳкам лагерга айлантириб олиб, у ерда уч ойдан ортиқроқ вақт давомида ҳимояланган.
Марказ биносида худкушлар қуролли тўқнашувлар пайтида фойдаланадиган миналаштирилган машиналарни тайёрловчи устахона ишлаб турган.
Агентликнинг маълумотларига кўра, университет ва унинг ҳудуди устидан ўрнатилган назорат СДКнинг ўтган ҳафтада ИШИД жангариларини Раққа тарихий марказидан тозалаганидан сўнг эришган аҳамиятга эга муваффақияти ҳисобланади.
Араб-курд отрядларидан иборат СДК ҳозирда шаҳар ҳудудининг 70 фоизини назорат қилмоқда ва 14 та даҳани озод этди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.