Мексикада содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 58 кишига етди, деб хабар берди Reuters.
Муқаддам ҳалок бўлганлар сони 32 кишини ташкил қилгани билдирилган эди.
Мамлакатнинг жанубий қисмига катта талофат етган. Оахака штатидаги Хучитан шаҳрида уйлар, меҳмонхоналар ва бошқа кўплаб бинолар вайрон бўлган. Шунингдек, ерости силкиниши оқибатида Матиас-Ромеро шаҳридаги меҳмонхона иккига ажралиб кетган.
8,0 магнитудали зилзила 8 сентябрь куни Тинч океанининг Мексика соҳиллари яқинида содир бўлган эди. Унинг эпимаркази мамлакат жануби-шарқидаги Пихихяпан шаҳридан 96 километр узоқликда жойлашди.
Етказилган умумий зарарни ҳисоблашга вақт керак, бироқ ушбу зилзила мамлакатдаги сўнгги юз йилда давомида қайд этилган энг кучли ер силкиниши эканлиги маълум.
Мутахассислар Мексика қирғоқларига, шунингдек, унга яқин бўлган давлатлар — Гондурас, Никарагуа, Гватемала, Салвадор, Коста-Рика, Панама ва Эквадорга цунами хавф солиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.