Россия мудофаа вазирлиги Кубага совет баллистик ракеталари етказилганининг 55 йиллиги муносабати билан СССР фуқаролари ўртасида мазкур орол-давлатда Кариб инқирози ва ундан кейинги даврдаги йўқотишлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Операция давомида совет ҳарбий хизматчилари ўртасидаги йўқотишларнинг аниқ сони расман эълон қилинмаган. Бизнинг маълумотларга кўра, 1962 йил 1 августидан 1964 йил 16 августигача Кубада 64 нафар СССР фуқароси ҳалок бўлган», — дейилади вазирлик хабарида.
Маълумот учун, 1962 йил 9 сентябрда «Анадирь» махфий операцияси доирасида Кубага биринчи совет баллистик ракеталари етказилган, кейинчалик улар ядровий жанговар зарядлар билан таъминланганди.