Испания расмийлари мамлакатдаги Баск ўлкасида жойлашган Гастелугаче оролига келаётган туристлар оқимининг жуда катталигидан ташвишдалигини билдирди. Оролда «Тахтлар ўйини» сериалининг еттинчи мавсумида кўрсатилган бир қанча саҳналар суратга олинган эди, деб хабар беради «Газета.ru».
Айтилишича, Гастелугаче оролида Аждар тоши қароргоҳининг машҳур зинапояси жойлашган. Икки ой ичида бу ерга 75 минг турист ташриф буюрди. Съёмкага қадар орол туристлар орасида машҳур эмас эди, бу ерга асосан камсонли христианлар Авлиё Иоанн шарафига қурилган соат минорасини зиёрат қилиш учун келарди.
Маҳаллий маъмурият вакиллари одамларнинг жуда кўп миқдорда келиши маҳаллий табиатга зарар келтиради деб ҳисобламоқда. Айни пайтда улар туристлар оқимини чеклаш йўлларини қидирмоқда.