БМТ Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича музокаралар тикланиши тарафдори. Бу ҳақда мазкур масаланинг Хавфсизлик кенгашида кўрилишига изоҳ берган халқаро ташкилот бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Биз Шимолий Корея халқи азият чекишини истамаймиз. Юзага келган вазиятни ҳал этишнинг энг яхши йўли Корея ярим оролини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш бўйича музокаралар ва дипломатия», — таъкидлади Дюжаррик.
Бош котибнинг расмий вакилига кўра, Хавфсизлик кенгаши аъзолари КХДРга қарши санкцияларни кучайтириш бўйича резолюция лойиҳасини муҳокама этишни бошлади.
Изоҳ (0)