Кариб ҳавзаси оролларига ёпирилган «Ирма» тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги 8 сентябрь, жума куни маълум қилди, деб хабар берди «ТАСС».
Агентлик маълумотларига кўра, камида 11 киши Сен Мартен ва Сен-Бартельми оролларида, яна тўрт киши Америка ва Британиянинг Виргин оролларида ҳалок бўлган. Шунингдек, Антигуа ва Барбуда, Ангилья ва Барбадос оролларида бир нафардан одам тўфон қурбонига айланган.
Америка тўфонларни кузатиш миллий марказининг маълумотларига кўра, айни вақтда «Ирма» тўфонининг максимал тезлиги сониясига 70 метрни ташкил этмоқда. Саффир-Симпсоннинг беш баллик шкаласига кўра, ушбу тўфон тўртинчи даражага тааллуқли.
Тўфон Майами оролидан 600 километр нарида бўлиб, 10 сентябрь, якшанба тонгида Флорида штатининг жанубий қирғоқларига етиб келиши кутилмоқда. Флорида губернатори Рик Скотт қирғоқбўйи ҳудудларда истиқомат қиладиганларни дарҳол эвакуация қилишга чақирди.