Қатар унга нисбатан қатор талаблар илгари сурган араб давлатлари билан музокара олиб боришга тайёр, аммо бунинг учун улар мамлакат суверенитетига ва халқаро ҳуқуқ принципларига дахл қилмаслиги лозим. Бу ҳақда амирлик ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдурраҳмон ат-Таний баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Қатарнинг нуқтаи назари аввал бошиданоқ аниқ. Биз ихтилофни мулоқот билан ҳал қилишга тайёрмиз, лекин суверенитетга дахлдор ҳамда халқаро ҳуқуқ принципларини бузадиган масалаларни кўриб чиқмайми», — деди у Қатарнинг Al Jazeera телеканали эфирида.
Муқаддам Кувайт амири АҚШ президенти Дональд Трамп билан берган қўшма баёнотида Қатар Саудия Арабистони, Кувайт, Баҳрайн ва Миср илгари сурган 13 талабни муҳокама қилишга тайёрлигини айтиб ўтган эди. Қатар ҳукумати вакили унинг бу сўзларига изоҳ бериб ўтди.
Кувайт амири Трамп билан Қатар атрофидаги вазият юзасидан музокаралар ўтказган эди.
Изоҳ (0)