7 сентябрь куни АҚШнинг беш нафар собиқ президенти кенг жамоатчиликка мурожаат қилиб, «Харви» тўфони жабрланувчилари учун пул тўплаш кампанияси бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
The New York Times нашрига кўра, ушбу эълон АҚШ сиёсатида бирдамликнинг камдан-кам намойиши бўлди. Одатда ўзидан олдинги раҳбарларни танқид қилган Дональд Трамп бу сафар уларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
«Биз, шамол қанчалик кучли ёки сув қанчалик баланд бўлишидан қатъий назар, муаммога қарши курашамиз. Президентлар билан #OneAmericaAppeal кампаниясида иштирок этаётганимдан ғурурланаман», — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Тўпланган маблағ Жорж Буш президентлик кутубхонаси жамғармаси аккумуляция қилади. Бу маблағлар, ўз навбатида, Хьюстондаги «Харви» жабрланувчилари жамғармаси ва Техасни тиклаш жамғармаси ҳисобларига ўтказилади.
Изоҳ (0)