АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия шарқидаги Майадин шаҳри яқинида ИШИД террорчи гуруҳининг икки етакчисини йўқ қилди. Бу ҳақдаги баёнотни коалиция штаби тарқатди, деб хабар беради «ТАСС».
«4 сентябрь куни амалга оширилган авиазарба оқибатида Майадин яқинида ИШИДнинг икки етакчиси йўқ қилинди», — дейилади баёнотда.
Айтилишича, ушбу етакчиларнинг йўқ қилиниши гуруҳнинг техник имкониятларига жиддий зарар келтиради.
Айтилишича, бу шахслар портловчи моддалар хариди учун жавобгар, шунингдек, терактлар режаларини тузар эди. Бундан ташқари, улар транспорт воситалари ва биноларни миналаштирган ҳамда дронларни қуроллантирган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)