Суриянинг турли ҳудудларида ҳали ИШИД террорчи гуруҳининг яна 12 минг атрофида жангариси қолмоқда. Бу ҳақда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция вакили полковник Райан Диллон баёнот берди, деб хабар қилди «РИА Новости».
«Хоижада мингдан камроқ, Дайр аз-Заврда — 2500, Раккада, ҳисоб-китобларимизга қараганда, 1500, Майадиндан Абу Камолгача бўлган ҳудудда — 6–8 минг жангари», — деди Диллон.
АҚШ коалицияси Сурияда 2014 йилдан буён операция олиб бормоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)