Тунис миллий мероси институти археологлари бундан 1700 йил аввал цунами оқибатида сув остида қолиб кетган қадимий Неаполис шаҳри харобаларини топишди. Бу ҳақда ScienceAlert порталига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, шаҳар харобалари 20 гектар майдонга чўзилган ва Тунис шимоли-шарқидаги Набуль яқинида жойлашган.
Тадқиқотчилар у ердан кўчаларни, ёдгорликларни, шунингдек, балиқ соусини сақлаш учун мўлжалланган идишларни топишган.
Изоҳ (0)