Мьянма ҳукумати қочоқ рохинжалар қайтиб келишига йўл қўймаслик учун Бангладеш билан чегарага минали тўсиқлар ўрнатмоқда, деб ёзади Reuters Бангладеш ҳукуматидаги манбасига таяниб.
Унинг аниқлик киритишича, чегарада тиканли симлар тортилган девор бўйлаб миналар ётқизиш жараёни уч кундан буён давом этмоқда. Бангладеш ҳукумати бу ҳақда асосан информаторлар тақдим этган фотосуратлар ва маълумотлар орқали хабар топган.
«Бизнинг ҳарбийларимиз ҳам Мьянма томонда ерга нимадир ўрнатаётган уч-тўртта гуруҳни кўрган. Охир-оқибат информаторларимиз улар ҳудудни миналаштираётганини тасдиқлади», — деди манба.
Изоҳ (0)