Сурия қўшинлари Дайр-аз-Зорни озод қилиш операцияси чоғида ИШИДнинг йирик истеҳкомли туманини ишғол қилди, у Россия ва МДҲдан келган жангарилар томонидан эгаллаб турилганлигини тасдиқловчи далиллар топилди, деб ёзади «РИА Новости» Россия мудофаа вазирлигига таяниб.
Террорчилар узоқ муддатли қамалга тайёрланган — ер остида қурилган турар-жой хоналари, қурол-яроғ ва ўқ-дори омборлари, озиқ-овқат ва дори-дармонлар захиралари бу ҳақда гувоҳлик берган.
Истеҳкомли туман ҳудудида «жиҳодмобил»ларни ишлаб чиқариш, оғир зирҳли техникани таъмирлаш ва ўта ёмон йўлларда ҳам юра оладиган машиналарни катта калибрли пулемётлар ва зенитли мосламалар билан жиҳозлаш бўйича устахона ишлаган.
Бундан ташқари, таянч пунктига олиб борадиган йўлларнинг барчаси, шунингдек, унинг ҳудудидаги барча иншоотларга террорчилар томонидан мина қўйиб чиқилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)