Каталония парламенти Испаниянинг ушбу мухтор вилояти мустақиллиги юзасидан референдум ўтказиш тўғрисида қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжатни кўпчилик парламентарийлар ёқлаб чиқди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Қонун лойиҳасини 72 парламентарий ёқлади, 60 нафари қарши овоз берди, уч киши овоз беришдан тийилди. Энди у 1 октябрдан сўнг автоматик тарзда кучга киради.
89 моддадан иборат қонунга кўра, янги давлат Евроиттифоқ аъзоси бўлиб қолади, унинг фуқаролараи эса айни пайтда Испания фуқаролари ҳам бўлади. Референдумдан сўнг Каталония ҳудудида 2016 йил декабрига қадар рўйхатдан ўтган шахслар автоматик тарзда унинг фуқаролари бўлади.
Испания марказий ҳукумати Каталониядаги мустақиллик ҳаракатига қаршилик кўрсатиб келмоқда. Хусусан, Испания конституцион суди ўтказилиши кутилаётган референдумни мамлакат конституциясига зид деб топди.
Изоҳ (0)