Туркия президенти Эрдўғон мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши борасидаги музокараларнинг тақдирига муносабат билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига қараганда, Европа етакчилари бир қарорга келиши лозим.
«Европа мамлакатлари ва Евроиттифоқ институтлари Туркияга нисбатан самимий сиёсат юритишини хоҳлаймиз», — деди у.
Эрдўғоннинг фикрича, ё ушбу музокаралар давом этиши, ё бутунлай тўхтатилиши лозим, бир қарорга келолмай аросатда қолиш эса икки томонга ҳам манфаат келтирмайди.
«Германия Туркиянинг Евроиттифоқ билан музокараларига қаршилигини айтади, сўнг бутун Европа мамлакатлари буни ҳал қилиши лозим дейди. Табриклайман, бу қарорни имкон қадар тезроқ қабул қилинг», — хулоса қилди Туркия раҳбари.
Изоҳ (0)