АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Памела Спратлен «Асака банк» шохобчасидан валюта айирбошлади. Бу ҳақда дипломат Twitter’даги расмий саҳифаси орқали маълум қилди.
Маълумки, Ўзбекистонда 5 сентябрдан хорижий валюта расмий курси бозор механизмлари асосида белгиланиши қатъий ўрнатилди ҳамда банклар орқали ҳеч қандай тўсиқларсиз валюта айирбошлаш имконияти яратилди. Элчи бу янгиликка юқори баҳо бериб, «Ўзбекистоннинг янги куни» бошланганини таъкидлаб ўтди.
«Ўзбекистонда янги кун. Мен Radisson’даги айирбошлаш шохобчасида долларни маҳаллий валютага айирбошладим. Ҳеч қандай муаммосиз», — деб ёзди Спратлен хоним.