2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони билан 5 сентябрдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга чет эл валютасини банклар орқали эркин сотиб олиш ва сотиш йўлга қўйилди. Самарқанд вилоятидаги банклар томонидан ҳам бундай операциялар амалга оширилмоқда, деб хабар беради ЎзА.
5 сентябрдан вилоятда 83 валюта айирбошлаш шохобчаси иш бошлади. Уларнинг 60 таси тижорат банклари филиал ва мини-банкларида жойлашган бўлса, қолганлари меҳмонхоналар, бозор ва савдо мажмуалари, аэропорт ва темирйўл вокзалида ташкил этилди.
Мижозларга қулайлик яратиш ва уларнинг вақтини тежаш мақсадида шохобчаларда иш икки навбатда йўлга қўйилди. Байрам ва дам олиш кунларида эса узайтирилган иш тартиби жорий этилди.
Изоҳ (0)