Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралаш гуруҳ босқичининг Жанубий Кореяга қарши сўнгги учрашуви биринчи таймида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Биринчи таймда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян иштирокида қизиқарли ҳолат юз берди.
Кореялик футболчи Одил Аҳмедовга нисбатан қўполлик қилганидан сўнг, бош мураббийнинг асаблари дош бермади ва у ҳакамга ҳам, рақиб жамоа мураббийларига ҳам бақира кетди. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларнинг нафақат ўзбекистонлик, балки хорижлик фойдаланувчилари томонидан ҳам эътироф этилди.
Ўзбекистон — Жанубий Корея учрашувидан матнли онлайнни бу ерда кузатиб бориш мумкин.
Мавзуга доир: Ўзбекистон — Жанубий Корея. Матнли онлайн
Изоҳ (0)