10 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети тўққиз ёшдан юқори бўлган болалар учун «Дастурлаш соати» акциясини ўтказади. Бу ҳақда университет сайти орқали маълум қилинди.
Акция Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда.
2015 йилда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети 9–15 ёш болалар учун Codecraft лойиҳасини ишга туширди. Лойиҳанинг мақсади — болажонларнинг барча салоҳиятларини рўёбга чиқариб, компьютерда ижодий ишларни бажаришга ўргатишдир.
Ҳозирда лойиҳа доирасидаги дастурлаш курслари Scratch тилида ўтилиб, MIT App Inventor 2 платформасидаги Android мобил иловалари асосида веб-сайтларни яратиш ўргатилади.
10 сентябрь куни бўлиб ўтадиган акция давомида қатнашчилар бир соат ичида ўйинларни, мобил иловаларни ёки веб-саҳифаларни яратиш бўйича бошланғич билимларни олади.
Акцияда иштирок этишни истаганлар «Codecraft.uz» сайти орқали рўйхатдан ўтиши шарт. Жойлар сони чекланган.
Изоҳ (0)