Ўзбекистон терма жамоаси сафида Гамбургдаги Жаҳон Чемпионатида иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритган боксчи Ҳасанбой Дўстматов ўзи ва жамоадошларини қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдор экани ҳақида айтди.
Қўллаб-қувватлаганинглар учун катта раҳмат! Биз шу билан тўхтаб қолмаймиз ва ишлашда давом этамиз. Сизларни ҳали кўп хурсанд қиламиз. Яна бир бор раҳмат! Ўзбекистонда туғилганимдан ва сиздек аҳил халқимиз борлигидан фахрланаман!Instagram саҳифасида чиқиш қилган Ҳасанбой мазкур сўзларига илова қилиб хитойлик машҳур жанг санъати устаси, киноактёр Брюс Лининг расмини қўйган. Расмга қуйидаги сўзлар ёзилган: «Ҳаётда энг муҳими ҳаракатда давом этиш ва ўз мақсади сари олға қадам босишдир».Ҳасанбой Дўстматов, Олимпиада чемпиони
Изоҳ (0)