ЖЧ—2018 иштирокчисига айланиш учун ҳаракат қилаётган Европа мамлакатлари саралашнинг 7-турини якунлади.
Гарет Бэйл ва Уэльс терма жамоаси бунга қадар кетма-кет беш тур давомида дуранг натижаларга имзо чекиб келганди. Кеча — 2 сентябрь куни британияликлар ва ниҳоят ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Австрияга қарши марказий ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилди.
Сербия эса Россия—2018 учун яна бир қадам ташлади. Бу борада серблар Ирландиянинг Тбилисида очко йўқотишидан фойдаланиб қолди.
Келаси турда Ирландия ўз майдонида айнан Сербияни қабул қилади. Уэльс эса гуруҳ айтсайдери ҳисобланган Молдова майдонига сафар этади.
ЖЧ—2018. Саралаш «D» гуруҳи. 7-тур 2 сентябрь, шанба
Изоҳ (0)