ЖАРнинг Уолтер Силулу университети талабасига хато туфайли 100 доллар ўрнига 1 миллион доллар стипендия ўтказиб берилди. Қиз бу хато эмас, деган хулосага келиб, пулни сарфлай бошлади, деб хабар беради «Kommersant.uz».
Хатолик бир неча ҳафтадан сўнг аниқланди. У пайтгача талаба қиз 60 минг доллар ишлатишга улгурган эди.
Талабаларнинг ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи Intellimali компанияси хатони роппа-роса 73 кундан сўнг аниқлади. Талабалардан бири курсдоши Сибонгил Манининг сарф-харажати жуда кўпайиб кетганини пайқаб, бу ҳақда университет раҳбариятига хабар берди. Шундан сўнг текширув бошланди.
Қизнинг картаси блоклаб қўйилди, қолган пуллар эса қайтарилди. Университет матбуот котиби қиз жавобгарликка тортилишини таъкидлаб ўтди.
Аниқланишича, Сибонгил Мани кунига ўртача 860 доллар сарфлаган. У буни курсдошларидан яширмаган ва дўстлари учун ресторанлардан энг яхши жойлар буюртма қилиб, уларни меҳмон қилган.
Мани Facebook’даги саҳифасида ҳеч қаерда ишламаслигини ва бунча пулни қаердан топишни билмаслигини ёзди.
Изоҳ (0)