Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Тошкентаги Хастимом мажмуасида Мусулмонлар идораси раҳбарияти, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари билан учрашган эди.
Учрашувда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов сўзга чиқиб, адашган фуқароларни тўғри йўлга қайтариш учун Президент таъкидлаганидек уларнинг қалбига йўл топиш зарурлигини таъкидлади.
Анвар қори бу масалада ўз фаолиятидан мисол келтириб, куни кеча Зангиота туманида турли оқимлар таъсирига тушиб қолган икки-уч фуқарони қандай қилиб тўғри йўлга қайтаргани ҳақида сўзлаб берди.
Изоҳ (0)