Қирувчиси Иордания чегарасида аварияга учраган суриялик учувчи Али Хелу асирликдан қайтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, учувчи билан биргаликда жангарилар 30 нафар ҳарбий хизматчини озод қилган. Улар асирлар алмашиш келишуви асосида ўз юртига қайтарилган.
Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти ас-Сувайда вилоятида 15 август куни ҳалокатга учраган эди.
Изоҳ (0)