АҚШда «Харви» тўфони туфайли уйларини тарк этган одамлар сони миллиондан ошди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Техас штатидаги энг йирик шаҳар — Хьюстон ҳам кирадиган Харрис округининг (аҳолиси — 4,6 миллион киши) 75 фоиз ҳудуди сув остида қолиб кетди. Бу ерда сувнинг баландлиги 45 сантиметрга етади. Техас ва Луизиана штатларида 160 минг уй электр таъминотисиз қолмоқда.
Moody’s Analytics компанияси ҳисоб-китобларига қараганда, тўфон Техас штати иқтисодиётига етказган зарар 51–75 миллиард доллар атрофида бўлиши мумкин.
Техас АҚШнинг нефть саноати маркази ҳисобланади.
Изоҳ (0)